
Марчелло Липпи Хитой терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди. Истеъфо ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Сурия (1:2)дан учралган мағлубиятдан сўнг содир бўлди.
Липпи ўйиндан сўнг берган интерьюсида натижани ўз бўйнига олишини айтиб ўтди.
Бу Липпининг Хитой терма жамоасидан биринчи кетиши эмас. У дастлаб терма жамоа бошқарувини 2016 йилда қўлга олган ва 2019 йил январда кетганди. Аммо, майда яна бош мураббийликни ўз қўлига олган эди.
Хитой терма жамоаси саралаш доирасида ўз гуруҳида Суриядан 5 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар