date
views 3 635

От спорти бўйича халқаро мусобақада Миллий гвардия чавандозлари 2та олтин медални қўлга киритишди

От спорти бўйича халқаро мусобақада Миллий гвардия чавандозлари 2та олтин медални қўлга киритишди
Жорий йилнинг 14-17 ноябрь кунлари Испаниянинг Валенсия шаҳрида от спортининг “конкур” йўналиши бўйича навбатдаги халқаро мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Мазкур нуфузли беллашувнинг дастлабки кунида Осиё ва Европанинг етакчи чавандозлари ўртасида кечган баҳслар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорат мактаби чавандозлари учун муваффақиятли якунланди.

Бир нечта йўналишларда бўлиб ўтаётган мусобақанинг баландлиги 1 метр 40 сантиметр бўлган тўсиқлардан ўтиш беллашувларида маҳоратли ёш чавандоз С.Турғунбоев, 1 метр 20 сантиметр баландликдаги тўсиқларда кечган баҳсларида эса тажрибали чавандоз А.Толиббоевлар энг яхши натижани қайд этиб, халқаро мусобақанинг олтин медалларига сазовор бўлдилар.

Спортчиларимизнинг мазкур ютуғи натижасида Испаниянинг Валенсия шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси икки маротаба жаранглаб, давлатимиз байроғи юксакларга кўтарилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » От спорти бўйича халқаро мусобақада Миллий гвардия чавандозлари 2та олтин медални қўлга киритишди