19:23 / 15.11.2019
2 828

Эрве Ренар: "Ўзбекистон жамоасига ўз табригимни йўлламоқчиман, улар жуда яхши ўйнашди" (видео)

Эрве Ренар: "Ўзбекистон жамоасига ўз табригимни йўлламоқчиман, улар жуда яхши ўйнашди" (видео)
Ўзбекистон - Саудия Арабистони (2:3) учрашувидан сўнг микс-зонада Эрве Ренар ўз фикрларини билдирди.
- Салом, бугунги ўйин ва ўзбек футболчилари ҳақида нима дея оласиз?
- Бугун жуда қийин ўйин бўлди ва биз шундай бўлишини кутгандик ҳам. Мухлисларни стадионни тўлдириб туриши ва ҳавонинг яхшилиги бизга завқ бағишлади. Ва албатта ўзбек футбол жамоасининг даражаси ҳам жуда юқори бўлди. Бугун бизга жуда қийин бўлди, аммо бир амаллаб ютдик.

Шу фурсатдан фойдаланиб мен Ўзбекистон жамоасига ўз табригимни йўлламоқчиман, улар жуда яхши ўйнашди. Иккинчи таймгача биз улардан ортда эдик. Ютиш яхши! Аммо бу биз чўққига етиб келдик дегани эмас. Бизни олдинда ҳали кўп жанглар кутмоқда!


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрве Ренар: "Ўзбекистон жамоасига ўз табригимни йўлламоқчиман, улар жуда яхши ўйнашди" (видео)