Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Мажбурий ижро бюроси Бўка туман бўлими давлат инспектори томонидан ўзига бириктирилган ҳудуд, яъни Бўка тумани, Қорақудуқ МФЙ, Самарқанд кўчасидаги хонадоналарни кўрикдан ўтказаётган вақтида, ушбу кўчада жойлашган 51-уйда яшовчи фуқаро М.Бегалиевнинг хонадонига энергия-ресурслари бўйича текширишга кирганида, хонадонда электр хисоблагичсиз, электр энергиясидан ноқонуний, яъни электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан давлат инспектори қоидабузарлик тўғрисида далолатнома расмийлаштираётган вақтида, хонадон эгаси М.Бегалиев далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига “келишув” таклиф қилганлиги, бироқ, давлат инспектори томонидан рад жавоби берилганлиги сабаб, М.Бегалиевнинг 2 нафар ўғиллари давлат инспекторининг қонуний талабига бўйсунмасдан, унга қаршилик кўрсатишиб, юзига тан жароҳати етказган. Сўнгра давлат инспектори томонидан расмийлаштирилган қоидабузарлик ҳамда тармоқдан узиш далолатномаларини қўлидан тортиб олиб, воқеа жойидан яширинишган.
Тиббиёт ходимлари хулосасига кўра, давлат инспекторига “юқори лаб ўнг томонида шилинма” кўринишидаги тан жароҳати етказилганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Бўка туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади