15:50 / 16.11.2019
3 077

«Советский Спорт»: Элдор Шомуродов учун курашда «Зенит» фаворит

«Советский Спорт»: Элдор Шомуродов учун курашда «Зенит» фаворит
Россиянинг «Советский Спорт» нашри молиявий инқирозни бошдан кечираётган «Ростов» аъзолари трансферга қўйилган тақдирда, футболчиларнинг қайси клубларга ўтишини тахмин қилди.

«Элдор Шомуродов «Ростов» таркибидаги энг талабгор футболчи бўлиб турибди. Бу унга даъвогар бўлган клублар учун ҳам яхши имконият. Сабаби ўзбекистонлик ҳужумчи аввалроқ Европада тўп суриш истагини билдирганди. Элдор учинчи форвардга муҳтож «Зенит»га ҳам, тўпурарни орзу қилаётган «Локомотив»га ҳам, ҳужумида муаммоси бор «Спартак»ка ҳам айни мос тушарди.

Хориждан таклиф тушмаса, Шомуродов учун курашда Россияда «Зенит» фаворитга айланади. Сабаби питерликлар трансфер суммаси масаласида рақобатчиларидан кўпроқ таклиф эта олишади. Бундай ким ошди савдоси харидор клубдан ҳаттоки 5-7 миллион евро ундириш учун яхши имкониятдир. Европадан эса айни дамда Шомуродов учун ҳеч қайси клуб 3 миллион евродан ортиғини таклиф қилмайди» - дея ёзилади нашрдаги мақолада.

Эслатиб ўтамиз, «Ростов» бош мураббийи Валерий Карпин клубдаги молиявий қарздорлик сабабли, жамоа аксарият футболчиларини трансферга қўйиши мумкинлигини рад этмаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Советский Спорт»: Элдор Шомуродов учун курашда «Зенит» фаворит