
Россия термасининг собиқ футболчиси, айни дамда "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис терманинг Бельгиядан учралган 1:4 ҳисобидаги мағлубиятидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бельгияга қарши биринчи ўйиннинг ўзидаёқ бизнинг асл даражамиз кўринганди. Кейин эса Кипр, Сан-Марино термалари мағлуб этилди ва биз қувона бошладик. Биз бу термаларни мағлуб этишимиз шарт эди. Энди биз яна ўша ўриндамиз ва ким аслида ким эканлиги кўринди.
Футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ - улар охиригача курашишди. Барчаси оддий - бизнинг ҳозирги даражамиз шундай. Менимча бу тарихдаги энг кучсиз Россия термаси", - деди Канчельскис.
Андрей КанчельскисРоссия термасиНавбаҳор бош мураббийиФутболчилар курашиБельгия мағлубиятиТарихдаги энг кучсиз Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар