Ёш боксчиларимиз Осиё чемпионатида 14 та медал қўлга киритишди

  • 17 ноябрь 2019, 19:23
  • 598
  • Спорт
  • Ёш боксчиларимиз Осиё чемпионатида 14 та медал қўлга киритишди
    Фото: Миллий Олимпия қўмитаси
    Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоамиз ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 2 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронза медалларига сазовор бўлди.

    Вакилларимиздан Суҳроб Қайимов (-75 кг) ҳамда Шоҳжаҳон Абдуллаев (-81 кг) барча рақибларини мағлуб этиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритган бўлса, яна беш нафар вакилимиз финалда имкониятни бой бериб қўйди. Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган вакилларимиз билан танишинг:

    Олтин медал:
    Суҳроб Қайимов (-75 кг)
    Шоҳжаҳон Абдуллаев (-81 кг)

    Кумуш медал:
    Хуршид Расулжонов (-56 кг)
    Жавлонбек Йўлдошев (-64 кг)
    Нурислом Исмоилов (-69 кг)
    Амиршоҳ Самадов (-91 кг)
    Навбаҳор Ҳамидова (-75 кг)

    Бронза медали:
    Мирзабек Мирзаҳалилов (-52 кг)
    Раҳматилло Тошпўлатов (-60 кг)
    Сайдинисо Муҳаммадалиева (-51 кг)
    Насиба Ҳайруллаева (-54 кг)
    Зиёда Ярашева (-60 кг)
    Дилфуза Бекова (-64 кг)
    Хадичабону Абдуллаева (-69 кг)

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Ёш боксчиларимиз Осиё чемпионатида 14 та медал қўлга киритишди