08:08 / 18.11.2019
2 201

Родри: "Мен оддий йигитман. Сиз ҳаётдан тўлиқ баҳра олиб яшашингиз учун ортиқча дабдаба шарт эмас"

Родри: "Мен оддий йигитман. Сиз ҳаётдан тўлиқ баҳра олиб яшашингиз учун ортиқча дабдаба шарт эмас"
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри ўзини ўраб турган инсонлар ва камтарлиги ҳақида гапириб берди.
– Бу футболчилар орасида онда-сонда учраб туради, лекин сизда таутировка йўқ ва ижтимоий тармоқлардан ҳам фойдаланмайсиз. Бу ҳақда нима деб ўйлайсиз?
– Ҳа, мен оддий йигитман. Яшаётган дунёмизда соғлом фикрловчи бўлиш мен учун жуда аҳамиятли. Ҳар доим оддийликка интилиб келганман, бу ҳаётим моҳияти ва шундай яшашни давом эттиришни истайман.

– Нима учун сиздан тез-тез камтарлик ҳақида эшитишимиз мумкин?
– Сиз ҳаётдан тўлиқ баҳра олиб яшашингиз учун ортиқча дабдаба шарт эмас. Жамоат одами бўлиб яшаш менга қулай ва ўзимни яхши ҳис қиламан. Бу менга яхшироқ ўйнашим учун ёрдам беради.

– Футбол оламида шундай қолиш осонми?
– Йўқ, осон эмас. Энг муҳим нарса — бу атрофингни қандай одамлар ўраб турганлигида. Тажриба қилмасдан туриб, атрофингдаги барча инсонлар билан нотўғри қарор қабул қилиш ҳеч гап эмас. Бу биз яшаётган дунёда нормал ҳолат. Шунинг учун, муҳими тезда атрофингни сенга нима яхши, нима яхши эмаслигини тушунтира оладиган инсонлар билан тўлдириш", – дейди Родри.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Родри: "Мен оддий йигитман. Сиз ҳаётдан тўлиқ баҳра олиб яшашингиз учун ортиқча дабдаба шарт эмас"