
18 ноябрь, душанба куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилади.
Олган маълумотларимизга кўра, ушбу йиғилишга Суперлиганинг барча клублари раҳбарлари чақирилган. ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти иштирокидаги йиғилишда айнан нима масала кўтарилиши, бизга ҳозирча номаълум.
Tribuna.uz манбаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг нисбатан эрта бошлаган йиғини сабабли 24-тур ўйинлари қолдирилгани ва Суперлига тақвими ўзгариши, натижада клублар уч ҳафтадан ортиқ ўйин амалиётисиз қолиб, 23 ноябрдан 30 ноябргача – бир ҳафта ичида кетма-кет 3 та тур ўйинларини ўтказиши шартлиги бир қатор клуб мураббийлари эътирозига сабаб бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар