14:30 / 19.11.2019
3 405

Баҳоргача пешқадамлик имконияти. Осиёда бугун қандай ўйинлар ўтказилади?

Баҳоргача пешқадамлик имконияти. Осиёда бугун қандай ўйинлар ўтказилади?
Бугун, 19 ноябрь куни Осиё бўйлаб ЖЧ-2022нинг саралаш босқичи доирасидаги 6-тур учрашувлари ўтказилади.
Иккинчи давранинг дастлабки тури барча гуруҳлардаги пешқадамлик ва 2-ўрин учун кураш олиб бораётган терма жамоалар учун жуда муҳим.

“A” гуруҳида яққол пешқадам бўлиб олган Сурия терма жамоаси бугун Филиппин терма жамоаси устидан ғалабага эришиб, очколар сонини 15 тага етказса, амалда ҳал қилувчи босқич баҳсларига йўлланма олиши мумкин.

“D” гуруҳидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Фаластин билан ўйинда ғалаба қозонса, камида баҳоргача гуруҳ пешқадами сифатида қолади.

“F” гуруҳида Марказий Осиё дербиси кузатилади. Қўшни мамлакатлар – Қирғизистон ҳамда Тожикистон ўзаро Бишкекда учрашишади. Икки жамоа учун ҳам муҳим бўлган ўйинда гуруҳда 2-ўрин масаласига ойдинлик киритилса, ажабмас.

Ушбу турда Хитой, Австралия, Эрон, Саудия Арабистони, Япония, БАА ва Жанубий Корея сингари кучли терма жамоалар дам олишади.

ЖЧ-2022. Саралаш. Осиё. 6-тур.
19 ноябрь (сешанба)

“A” гуруҳи
16:00. Мальдив – Гуам
19:00. Сурия – Филиппин

“B” гуруҳи
14:00. Непал – Кувайт
21:00. Иордания – Хитой Тайпейи

“C” гуруҳи
17:00. Гонконг – Камбоджа
19:00. Ироқ – Баҳрайн

“D” гуруҳи
17:00. Ўзбекистон – Фаластин
20:00. Яман – Сингапур

“E” гуруҳи
19:00. Афғонистон – Қатар
20:00. Уммон – Ҳиндистон

“F” гуруҳи
17:00. Мьянма – Мўғулистон
19:00. Қирғизистон - Тожикистон

“G” гуруҳи
17:45. Малайзия – Индонезия
18:00. Вьетнам – Таиланд

“H” гуруҳи
16:00. Туркманистон – Шри-Ланка
22:00. Ливан – Шимолий Корея

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳоргача пешқадамлик имконияти. Осиёда бугун қандай ўйинлар ўтказилади?