2 817
Элдор Шомуродов: "Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятдан сўнг юзимиз ёруғ бўлиши керак эди"
ЖЧ-2022 ва ОК-2023 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Фаластин (2:0) баҳсидан сўнг терма жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
- Биринчи ўйинда бизга нималар етишмади деб ўйлайсиз?
- Биринчи учрашув учун баҳона қилиб бўлмайди. Тўғри, у ердаги қулайликлар яхшимас эди, аммо яккакурашларда имкониятни бой берган эдик.
- Бугунги ажойиб ғалабадан сўнг нималар дея оласиз?
- Фаластинга қарши ўйинда кўпроқ гол уришимиз керак эди ва Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятдан сўнг юзимиз ёруғ бўлиши керак эди. Бугун ўйинда кўплаб вазиятлар бўлди. Муҳими ғалаба деб ўйлайман.
- 80-дақиқадан сўнг ўйинимиз қовушмади. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Бугун барибир яхшироқ ўйнадик. Тўпни кўпроқ ўзимизда сақлаб ўйнадик. Саудия Арабистони билан ўйинда айнан шу нарса бизда ўхшамаган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»