
Фото: Instagram
ММА бўйича Тошкент мезбонлик қиладиган GFC 20 мусобақасининг фахрий меҳмони Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга келмоқда. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
23 ноябрь куни бўлиб ўтадиган GFC 20 мусобақасида Ҳабибнинг амакиваччаси Умар Нурмагомедов ҳам иштирок этади. Ҳабиб эса мусобақадан икки кун олдин Тошкентга келмоқда. У ўтирган самолёт Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэрпортига бугун кечки соат 22:00 да қўниши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабибнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов чартер рейс орқали Тошкентга етиб келганди.
Маълумот учун, 21 ноябрь куни Тошкентдаги Hilton меҳмонхонасида GFC 20 мусобақасидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.