
ММА бўйича Тошкент мезбонлик қиладиган GFC 20 мусобақасининг фахрий меҳмони Ҳабиб Нурмагомедов 20 ноябрь, куни Тошкентга етиб келди, деб хабар берди «Дарё».
23 ноябрь куни бўлиб ўтадиган GFC 20 мусобақасида Ҳабибнинг амакиваччаси Умар Нурмагомедов ҳам иштирок этади. Ҳабиб эса мусобақадан икки кун олдин Тошкентга ташриф буюрди. Уни Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси кутиб олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабибнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов чартер рейс орқали Тошкентга етиб келганди.
Маълумот учун, 21 ноябрь куни Тошкентдаги Hilton меҳмонхонасида GFC 20 мусобақасидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади. Мусобақанинг ўзи эса 23 ноябрь куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.