17:35 / 21.11.2019
3 215

Мухлислар ташрифи борасида Ўзбекистон миллий жамоаси Осиёда нечанчи ўринда?

Мухлислар ташрифи борасида Ўзбекистон миллий жамоаси Осиёда нечанчи ўринда?
ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи 6-туридан сўнг, ўз стадионида энг кўп мухлис ташриф буюраётган Осиё миллий жамоалар номи маълум бўлди.

Ўтган олти турдан кейин Осиё терма жамоалари иштирокидаги уй ўйинларида мухлисларнинг стадионларга ўртача ташрифи борасида Малайзия миллий жамоаси етакчилик қилмоқда. Куала-Лумпурдаги «Букит Жалил» стадионида миллий жамоанинг ўйинларида ўртача 52 536 нафар томошабин ташриф буюрмоқда.

Хусусан, 19 ноябрь кунги 6-тур ўйини Малайзия – Индонезия учрашувида стадионга 75 044 мухлис ташриф буюрган. Бу ЖЧ-2022 Осиё саралаш босқичидаги рекорд натижа бўлиб турибди.

Мухлис тўплаш бўйича 2-ўринда Камбоджа миллий жамоаси ўрин олган. Пойтахт Пномпендаги 50 минг томошабин сиғимли «Олимпия» стадионида ўртача 46 253 томошабин ташриф буюрмоқда.

Осиё футболи етакчиларидан саналмиш Япония эса бу борада 3-ўринда. «Самурайлар» иштирокидаги уй учрашувини ўртача 43 122 нафар ишқибоз кузатган.

ЖЧ-2022 саралаш босқичи 6-туридан кейин «D» гуруҳида пешқадамлик қилаётган Ўзбекистон миллий жамоаси ўз майдонидаги мухлислар ташрифи бўйича Осиёнинг 9-жамоаси бўлиб турибди. Статистикага кўра, бош жамоамиз иштирокидаги Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтаётган ўйинларда ўртача 26 413 томошабин ташриф буюрмоқда.

Қуйида уй ўйинларида ўртача томошабин ташрифи борасидаги Осиё терма жамоалари рейтинги билан танишинг:
1. Малайзия - 52 536 томошабин
2. Камбоджа – 46 253 томошабин
3. Япония - 43 122 томошабин
4. Хитой – 39 987 томошабин
5. Ҳиндистон – 38 250 томошабин
6. Вьетнам – 38 712 томошабин
7. Ироқ – 32 340 томошабин
8. Қатар – 26 731 томошабин
9. Ўзбекистон – 26 413 томошабин
10. Туркманистон – 26 268 томошабин
15. Жанубий Корея – 23 225 томошабин
18. Австралия – 18 563 томошабин
19. Тожикистон – 18 450 томошабин
20. Эрон – 15 823 томошабин
21. Қирғизистон – 15 472 томошабин.
22. Саудия Арабистони – 14 560 томошабин
40. Гуам – 905 томошабин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мухлислар ташрифи борасида Ўзбекистон миллий жамоаси Осиёда нечанчи ўринда?