Куни кеча Испаниянинг «Реал» футбол клубини Яқин Шарқ ҳамда Африка мамлакатлари бўйича фонди менежери Иниго Аренильяс Чавес «Бунёдкор» меҳмони бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
«Бунёдкор» футбол клуби бош директори вазифасини бажарувчи Мирзаев Улуғбек Абдусатторович қабулида бўлган меҳмон самимий руҳда ўтган учрашувда жамоа ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Хусусан, «икки юлдузли» мақомини олишга яқин турган академиядаги шароитлар, клубнинг умумий инфратузилмаси, стадион тўғрисида фикр билдирар экан, бундай имкониятларга эга жамоа билан турли лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилиш фонднинг режалари қаторига киришини таъкидлади.
Жумладан, Иниго Чавес «Реал» футбол клуби фондининг Осиё-Африка минтақаси бўйича энг катта – БАА филиали бўйича ҳамкорлик лойиҳасини йўлга қўйишни таклиф қилди. Улуғбек Абдусатторович меҳмоннинг бу таклифини эшитар экан, «Бунёдкор» «Реал» фонди томонидан таклиф қилинадиган лойиҳаларни амалга оширишда барча имкониятларни ишга солишини таъкидлади.
Маълумот ўрнида айтиш керак, «Реал» фондининг БААдаги филиалига ўз вақтида Испания миллий терма жамоасининг асосий ўйинчиси, юлдузи бўлган Мичель Сальгадо директорлик қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради