date
views 2 883

Жозе Моуринью "Тоттенхэм" мураббийи бўлганидан сўнг МЮдагилардан 50та қутлов хабари олди

Жозе Моуринью "Тоттенхэм" мураббийи бўлганидан сўнг МЮдагилардан 50та қутлов хабари олди
"Тоттенхэм" янги бош мураббийи Жозе Моуринью Лондон клуби бош мураббийи этиб тайинланганидан кейин собиқ жамоаси МЮдан кўплаб қутлов хабарлари олганини айтиб ўтди.
"Кеча мен "Юнайтед"дагилардан 50та қутлов хабари олдим - ўйинчилар, ходимлар ва раҳбарлардан. Бу мен учун жуда муҳим. Бу одамлар сени ҳурмат қилишини англатади.

МЮ ва "Челси"га қарши олдинда турган ўйинлар? Қачонки собиқ жамоаларимга қарши ўйнаганимда менда фақат битта ҳис бўлади ва у менинг ҳозирги клубим. Айни пайтда эса бу "Тоттенхэм", - деди Моуринью.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жозе Моуринью "Тоттенхэм" мураббийи бўлганидан сўнг МЮдагилардан 50та қутлов хабари олди