Эртага, 23 ноябрь куни «Ҳумо Арена»да Ўзбекистон тарихида илк бор аралаш жанг санъатлари (ММА) бўйича GFC-20 турнири бўлиб ўтади. Турнир доирасида 12та жанг ўтказилади. Кечанинг марказий тўқнашувида россиялик Умар Нурмагомедов аргентиналик Брайан Гонсалесга қарши жанг олиб боради.
12 жангнинг 7тасида ўзбекистонлик спортчилар ҳам октагонга чиқишади. Булар – Нурсултон Рўзибоев, Амин Эргашев, Музаффар Ражабов, Жамшид Раҳмоналиев, Аҳлиддин Мирзадавлатов, Жаҳонгир Жумаев ҳамда Авлиёхон Ҳамидов.
Бугун «Халқаро анжуманлар саройи»да ушбу турнир олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров, турнирнинг асосий меҳмони сифатида юртимизга ташриф буюрган UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов, унинг отаси ҳамда устози Абдулманап Нурмагoмедов ва бошқалар иштирок этишди.
Матбуот анжуманида Ўзбекистон ММА президенти Отабек Умаров турнирни қабул қилишдан мақсад нима эканлиги ҳақида гапириб ўтди:
«GFC-20 турнирини Тошкентда ўтказишга рози бўлганликлари учун ташкилот раҳбарларига раҳмат айтаман. Бу – бошланиши. Келажакда бундан-да катта мусобақаларни Тошкент шаҳри ва вилоятларимизда ўтказишни мақсад қилганмиз. ММАни ривожлантириш учун жаҳон даражасидаги машҳур спорт мураббийларини ҳам юртимизга таклиф этмоқчимиз».
UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов бу турнир ўзбек спортчилари учун трамплин вазифасини бажариб беришини алоҳида таъкидлаб ўтди.
«Бу турнирнинг Ўзбекистонда ўтказилиши ўзбек спортчилари учун трамплин вазифасини бажариб беради. 4-5 йил ичида ўзбек аралаш жанг санъати спортчилари UFC'нинг марказий жангларида ўзларини кўрсатишади».
Шунингдек, Ҳабиб Ўзбекистонда чемпионлик жангини ўтказишга рози эканлигини ҳам айтиб ўтди.
«Ўзбекистонда жанг қилишга қарши эмасман. «Ҳумо Арена» UFC жангларини ўтказиш учун мос келади. Агар Ўзбекистон ММА федерацияси UFC билан келиша олса, мен бажонидил бу ерда жанг қилган бўлардим».
Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари терма жамоаси бош мураббийи Суннат Илёсов спортчиларимиз бўлажак жангларга тайёр эканлигини айтди.
«Тайёргарлигимиз аъло даражада ўтди. Спортчилар жангга тайёр. Мухлисларни ғалабалар билан хурсанд қилишга интиламиз».
Маълумот учун, GFC-20 турнири жанглари эртага, 23 ноябрь куни соат 18:00да бошланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»