Фото: Нина Зотина/РИА Новости
Тошкентда 23 ноябрда ўтган Gorilla Fighting Championship мусобақасининг бош жангида ғалаба қозонган Умар Нурмагомедов 2020 йилда UFC билан шартнома имзоламоқчилигини маълум қилди.
Россиялик машҳур яккакураш жангчиси Хабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси бўлган Умар Тошкентдаги мусобақада аргентиналик Брайан Гонсалесни 1-раунддаёқ бўғиш усули билан таслим бўлишга мажбур қилди. Бу доғистонлик спортчининг фаолиятидаги 12 жангдан 12-ғалабаси бўлди.
Жангдан олдин Хабиб Нурмагомедов амакиваччаси ғалаба қозонса, UFC билан шартнома имзолашини маълум қилганди.
Жангдан кейин 23 ёшли Умар келаси йили UFC билан шартнома имзолашини тасдиқлаган. “Ҳа, мен 2020 йилда UFC’га ўтмоқчиман”, деб айтган спортчи. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»