Уайлдер: Навбатдаги рақибим Фьюри, кейин эса Руис - Жошуа баҳси ғолиби!

Уайлдер: Навбатдаги рақибим Фьюри, кейин эса Руис - Жошуа баҳси ғолиби!
Оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Деонтей Уайлдер Луис Ортисга қарши кечган "реванш" жангидаги ғaлабасидан кейин, келажакдаги режалари ҳақида гапирди.

"Навбатдаги рақибим Тайсон Фьюри. Шундан кейин, Руис - Жошуа жанги ғолибига қарши жанг олиб бормоқчиман.
Биз Тайсон Фьюри билан тўқнашишга тайёрмиз. Умид қиламанки, у ҳам менга қарши баҳслашишга тайёр,"
- деди Уайлдер.

Эслатиб ўтамиз, Уайлдер ва Фьюри ўртасидаги "реванш" жангги 22 февраль куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Дастабки жангда ғолиб номи аниқланмаган эди ва дуранг қайд этилганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар