«Андижон» жамоаси ўз майдонида «Локомотив»га йирик ҳисобда ютқазиб қўйганидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков мағлубиятнинг сабабини қуйидагича изоҳлади:
- Бундай натижадан кейин ўйин тафсилотлари ҳақида фикр билдириш анча қийин. Биз учун мавсум тугаб бўлди, шунчаки охирини ўтказяпмиз. Афсуски, «Локомотив»га қарши учрашувда ўйлаган бирор-бир режамизни амалга ошириш насиб қилмади. Рақибга ақалли муносиб қаршилик кўрсата олганимиз йўқ. Ўйиннинг барча жабҳаларида «Локомотив»га ютқаздик, десам асло муболаға бўлмайди.
Шундай экан, рақибимизнинг ғалабаси ҳаққоний. Боя айтганимдек, мавсумнинг охирги қисмини ўтказяпмиз. Умид қиламанки, келгуси мавсумга «Андижон» ҳар томонлама – молиявий ва ўйин жиҳатлари бўйича ҳам яхши ҳозирлик кўра олади. Боз устига ҳозирда йил охирлаб қолди, футболчиларда чарчоқ аломатлари кўзга ташланяпти.
Кўпчилигининг клуб билан тузган шартномалари охирлаб қолган. Бундай пайтда футболчиларнинг диққат-эътиборини бир жойга жамлаган ҳолда тўп суришлари осон кечмайди. Чунки уларнинг хаёлида турли фикрлар чарх ураётган бўлади. Хуллас, бўлиб ўтган ўйин ҳақида изоҳ беришим қийин. Бунинг учун мени тўғри тушунишингларни сўраб қоламан, - деди Александр Хомяков. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»