"Бунёдкор" футболчиси Италияга кетмоқда. Унинг ҳаракатлари Инзагига маъқул тушган

"Бунёдкор" футболчиси Италияга кетмоқда. Унинг ҳаракатлари Инзагига маъқул тушган
Клубнинг "Telegram" мессенжеридаги расмий канали бу ҳақда хабар бермоқда.

"Жасур Жалолиддинов Италия Б серияси иштирокчиси "Беневенто"га ўтади. Унинг ҳаракатлари клуб устози Филиппо Инзагига маъқул келган. Батафсил тез орада маълум қиламиз", - дейилади хабарда.

Маълумот учун, 17 ёшли футболчи жорий йилги мавсумда Суперлигада 19 баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол киритди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар