22:15 / 24.11.2019
3 159

GFC-20. Нурмагомедов октагонга чиққан Ўзбекистондаги илк ММА турнири якунланди

GFC-20. Нурмагомедов октагонга чиққан Ўзбекистондаги илк ММА турнири якунланди
Ўзбекистонда илк бор аралаш жанг санъатлари бўйича GFC-20 (Gorilla Fighting Championship) турнири ўтказилди. Турнирга фахрий меҳмон сифатида Ҳабиб Нурмагомедов таклиф этилди.


«Ҳумо Арена»да ўтган 13та жангнинг 7тасида ўзбекистонлик спортчилар ҳам октагонга чиқишди. Нурсултон Рўзибоев, Жаҳонгир Жумаев, Аҳлиддин Мирзадавлатов, Музаффар Ражабов, Авлиёхон Ҳамидов ғалабага эришишган бўлса, Жамшид Раҳмоналиев ва Амин Эргашев мағлубиятга учрашди.



Оқшомнинг марказий жанги эса россиялик Умар Нурмагомедов ҳамда аргентиналик Брайан Гонсалес ўртасида бўлиб ўтди. Унда россиялик жангчи чемпионлик унвонини муносиб тарзда ҳимоя қилди ва рақибини муддатидан аввал мағлуб этди.

Оқшом якунида Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров ва UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов сўзга чиқиб, GFC-20 турнири юқори савияда ўтганини яна бир бор таъкидлашди. Ҳабиб Нурмагомедов Отабек Умаровга эсдалик камарини топширди.




Ўтказилган жанглар натижалари:
1. Умар Нурмагомедов (Россия) Брайан Гонсалес (Аргентина)ни 1-раундда бўғиш усули билан мағлуб этди.
2. Нурсултон Рўзибоев (Ўзбекистон) Артём Шокало (Украина)ни 3-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди.
3. Шамиль Завуров (Россия) Ивица Трусцек (Хорватия)ни 3-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди.
4. Жаҳонгир Жумаев (Ўзбекистон) Дэвид Сом (Франция)ни 1-раундда нокаутга учратди.
5. Авлиёхон Ҳамидов (Ўзбекистон) Луис Фильо (Бразилия)ни очколар ҳисобига кўра мағлуб этди.
6. Аҳлиддин Мирзадавлатов (Ўзбекистон) Жаъфар Исмиев (Озарбайжон)ни 1-раундда бўғиш усули билан мағлуб этди.
7. Музаффар Ражабов (Ўзбекистон) Аладин Бэн Ҳалима (Тунис)ни 1-раундда оғритиш усули билан мағлуб этди.
8. Клайд Брунсвик (Суринам) Жамшид Раҳмоналиев (Ўзбекистон)ни 1-раундда нокаутга учратди.
9. Сергей Алексеевич (Беларус) Амин Эргашев (Ўзбекистон)ни 1-раундда нокаутга учратди.
10. Маккашарип Зайнуков (Россия) Клодоальдо Лима (Бразилия)ни 3-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди.
11. Сайгид Изагаҳмаев (Россия) Кристиан Бринзан (Италия)ни очколар ҳисобига кўра мағлуб этди.
12. Марат Магомедов (Россия) Итало Гомес (Бразилия)ни очколар ҳисобига кўра мағлуб этди.
13. Рустам Дебишев (Россия) Имоммаҳди Қаюмов (Тожикистон)ни 1-раундда оғритиш усули билан мағлуб этди.

Мухбир Аъзамжон Иззатиллаев,
тасвирчи Асад Алланазаров

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » GFC-20. Нурмагомедов октагонга чиққан Ўзбекистондаги илк ММА турнири якунланди