3 693
«ММА чексиз кучимиз эканлигини бутун дунё кўрди!». Отабек Умаров Тошкентда ўтган турнир ҳақида
Фото: Отабек Умаров телеграм канали
Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров Тошкентда бўлиб ўтган турнир ҳақида ўз таассуротларини билдирди.
Фото: Отабек Умаров телеграм канали
«Қойилмақом байрам! Ҳаммамиз учун ниҳоятда аҳамиятли бўлган кунни кўнгилдагидек ўтказа олганимиздан хурсандман. Тадбирни ташкил этишда катта ҳисса қўшган барча-барчага раҳмат айтмоқчиман.
Биринчи навбатда, трибуналарда ўтириб бутун бошли Humo Arenaни ларзага келтирар даражада мухлислик қилган ишқибозларимизга ташаккур билдираман! ⠀
Фото: Отабек Умаров телеграм канали
Ташкилотчиларимизга раҳмат! Дунёнинг турли чеккаларидан ташриф буюрган меҳмонларимиз бундай кенг кўламдаги тадбирни кутишмаганини яширмадилар. ⠀
Спорт байрамимизни муносиб ўтказишда меҳнат қилган ҳомийларимиз, журналистларимиз, шарҳловчилар, фотосуратчилар, ҳакамларимиз ва қолган барча иштирокчиларимизга раҳмат, дейман!
Фото: Отабек Умаров телеграм канали
Жангчиларимизга эса алоҳида миннатдорчилигимни изҳор қиламан! Сизнинг саъй-ҳаракатларингиз сабаб бутун умрга ёдда қоларли шоунинг гувоҳи бўлдик. Сиз юртимизга ғалабалар туҳфа этдингиз. ММА чексиз кучимиз эканлигини бутун дунё кўрди! Бизнинг чинакам қаҳрамонларимизсиз!» — деди Отабек Умаров. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади