date
views 2 861

Элдор Шомуродов: "Маошим кечикаётгани ҳақида ўйламаяпман. Бахтимга, палов ҳали етади"

Элдор Шомуродов: "Маошим кечикаётгани ҳақида ўйламаяпман. Бахтимга, палов ҳали етади"
"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов маоши ҳақида фикр билдирди.
- Тез-тез совринларим йўқлигини ўйлайман. Аммо, энг асосийси ўсишдир. Ўзбекистонда қолишим мумкин эди ва совринларим ҳам бўлар эди. Мен кўпроғини хоҳлайман. Олдин ўзимнинг энг юқори даражамга чиқишим керак. Терма жамоадаги мақсадим эса тарихга киришдир. Маошимнинг кечикаётгани эса мени ўйлантираётгани йўқ. Бу саволга жавоб берадиган одамлар бор. Бахтимга, палов етарли. Ҳа, яна арзон ҳам.

Нега клуб сафида беш турдан буён гол ура олмаяпман? Сабаб ҳам, муаммо ҳам йўқ. Шунақаси ҳам бўлади. Агар шундай ишлашни давом эттирсам, голларим қайтади. Мураббийнинг мақсади - ҳар ўйинда ютиш. Умуман олиб қараганда еврокубокларга йўлланма олишдир, - дейди Шомуродов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов: "Маошим кечикаётгани ҳақида ўйламаяпман. Бахтимга, палов ҳали етади"