Суперлига 25-турида "Пахтакор" сафарда "Бунёдкор"га имкониятини бой берди. Ушбу мағлубиятдан сўнг Шота Арвеладзе матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни баён этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Ўйин яхши ўтди дея оламан. Чиройли ҳужумлар, голларга гувоҳ бўлдик. "Бунёдкор" Чемпионлар Лигаси учун кураш олиб бормоқда ва уларда катта иштиёқ бор. Биз эса клуб обрўси ва мухлислар учун ўйнаяпмиз. Биринчи бўлимда рақиб ярим ҳимоясини йўқотдик ва бу голларга сабаб бўлди. Кейин ўйинга қайтдик ва учинчи тўпни ҳам киритишга интилдик, аммо ўзимиз гол ўтказиб юбордик. Жамоамни чиройли серия билан, рақибни эса ғалаба билан табриклайман. Бу жамоани миллий терма жамоа бош мураббийи бошқармоқда.
Терма жамоа футболчилари февралдан бери дам олишмаган. Барибир озгина чарчоқ аломатлари билинади, бу табиий ҳол, - деди Арвеладзе. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»