2 955
Рўзиқул Бердиев "Насаф"нинг энг асосий камчилиги, "Пахтакор", чемпионатдаги рақобат ва Улуғбек Бақоев ҳақида
Суперлига 25-тур “Сўғдиёна” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Беллашув куршларга бой бўлди. "Сўғдиёна" жамоаси натижа учун ҳаракат қилди. Улар асосан узун узатмаларга асосланишди. Йигитларимиз эса рақибнинг узатмаларига биринчи бўлиб етиб келишга эришишди. Лекин ҳисобда олдинга бораётган бўлсак-да, рақибимиз иккита вазиятдан бирини голга айлантирди. Яна бир имкониятдан фойдалана билмади. Мана шу вазиятларда эътиборни йўқотдик. Ўйлашимча, беллашув дурангга мос бўлди. Лекин иккала жамоадан бири ғалабани илиб кетиши ҳам мумкин эди. Чунки иккинчи тайм бошида бизда ҳам яхши имкониятлар бўлди.
Умуман ўйинларда ҳужумдаги вазиятлардан фойдаланишда оқсаябмиз. Буни бугун ўйинда ҳам “Пахтакор” билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам гувоҳи бўлдинглар. Бу эса бугун бизнинг энг катта муаммоимиз бўлди. Биз қарши ҳужумларда бундан ҳам кескин ҳаракат қилишимиз керак эди. “Сўғдиёна” жамоаси кўпроқ ҳужумга эътибор бериб ўйнади. Қарши ҳужумда бўш зоналар қолдирган эди. Ҳужумчилармиз эса бу имкониятлардан унумли фойдаланишмади.
Жамоага Улуғбек Бақоев келгандан сўнг жамоанинг характери анча ўсди. Буни жамоа ўйнларида ҳам кўришимиз мумкин. Улуғбек Бақоевни ўзини ҳам яхши биламан. Жамоага характер бера оладиган мураббий. Бу эса жамоани руҳий тайёрлашда анча фойда берди. Бақоев жамоага келгандан сўнг “Сўғдиёна” жамоаси жонланди десак бўлади. Жиззах жамоаси ҳар бир ўйинда курашаяпти. Жамоа чиройли, мазмунли ўйин кўрсатмаётгандир, аммо энг муҳими натижа учун ҳаракат қилишини эътиборга олсак жамоа анча шаклланди.
Майдон сифати ҳақида гапирадиган бўлсак, яхши майдонлар бўлиши шарт. Кўп жойларда гувоҳи бўлаяпмиз майдонлар талаб даражасида эмас. Лекин ўйинлар даражаси ўсганлигини нимага қараб айтса бўлади? Чемпионат кутилмаган натижаларга бой бўлди. Майли, “Пахтакор” жамоаси ҳаммадан илгарилаб кетди. Буни тушунса бўлади. Улар ҳар тарафлама кучли. Мана охирги тургача учинчи ўрин учун кураш давом этмоқда. Мана ҳозиргача элитани ким тарк этиши номаълум. Буларнинг ҳаммаси охирги турга келиб ҳал бўлиши ҳали кузатилмаган эди, - деди Бердиев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»