Coca Cola Суперлига 25-тур доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Локомотив” учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис иштирок этди.
- Аввало “Локомотив”ни бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун майдонда бир-бирига муносиб рақиблар тўп сурди ва бундай жамоага қарши ўйнаш ёқимли. Йигитлар биринчи бўлимда юзага келган вазиятлардан фойдаланишганида, жамоамиз ҳисобда олдинга чиқиб олган ҳамда ўйин суръати бошқача кечган бўларди. Аммо ҳар бир футболчининг индивидуал хусусияти турлича. Маҳорат меҳмонларда бироз устунлик қилди.
Иккинчи бўлимда ҳам шогирдларимда ҳисобни тенглаштириш учун имконият юзага келди. Лекин ундан ҳам самарали тарзда фойдалана олишмади.
Умуман олганда, жамоамизда 2та индивидуал яққол голга тортадиган вазият юзага келганди. Аммо ушбу ўйинда маҳорат асосий планга чиқди.
Шундай бўлса-да, йигитларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Улар майдонда қўлдан келганича, барча имкониятларни ишга солган ҳолда, ҳаракат қилишди. Аммо бу – футбол ва унда ўйлаган режанг доимо амалга ошавермайди.
Шунингдек, шундай совуқ ҳавода “Навбаҳор”ни қўллаб- қувватлаш учун стадионга келган мухлисларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман.
- Сўнгги турлар тақвимининг тиғиз келиши ҳам жамоангизнинг ўйинларига ўз таъсирини ўтказяптими?
- Икки ойдан кўпроқ вақт давомида деярли майдонга тушмадик ва энди мавсум сўнггида бир ҳафта давомида 3та ўйин ўтказамиз.
Умид қиламанки, келаси йили бошқача регламент ва ўзгача тақвим бўлади ҳамда у жамоалар учун ҳам анча қулай бўлади.
Бир ҳафта оралиғидаги парвозлар, сафарлар ҳам ўйинларга ўз таъсини ўтказади, албатта. Тўғри, айрим жамоалар жорий мавсумда ўз олдига қўйилган вазифани деярли ҳал қилиб бўлди ва бундай клублар учун очко аҳамиятсиз. Лекин турнир жадвалининг қуйи қисмида бораётган жамоаларга очко жуда зарур ҳамда улар охиригача кураш олиб боришади.
Чиройли ва яхши ўйин намойиш этиш учун таркибда маҳоратчи футболчилар бўлиши, захира ўриндиғи узун бўлиши лозим. Шундагина мухлислар жозибали ўйин ггувоҳига айланишади. Ахир футбол мухлислар учун ўйналади-ку!
Ушбу омиллар ҳам эътиборга олинса, яхши бўларди. Аммо ҳамма нарсани борча қабул қиламиз. Олдимизда яна битта, яъни сафарда “Қўқон-1912” жамоасига қарши кечадиган ўйин бор ва ўша баҳсни муносиб ўтказиб, кейин келаси мавсумга тайёргарликни бошлаймиз.
- Келаси мавсумда камида бронза медали учун кураш олиб боришга қодир бўлган таркибни шакллантира оласизми? Бунга сизда ишонч борми?
- Албатта ҳар бир мураббийда ишонч бўлиши керак. Жорий мавсум арафасида ҳам айрим маҳоратли футболчиларни жамоага жалб этгандик. Лекин айрим сабабларга кўра, улар билан шартнома имзолай олмагандик. Айни пайтда келаси мавсум учун бир қатор ўйинчиларни кўз остимизга олганмиз ва улар билан музокара олиб борилмоқда. Таркибимиз маҳоратли футболчилар билан тўлдирилса, кучли учликдан жой олиш учун кураш олишга ҳаракат қиламиз.
Ўз навбатида сизга шуни таъкидламоқчиманки, биз музокара олиб бораётган барча футболчилар ўз жамоасининг асосий таркиб ўйинчилари ҳисобланишади.
Кўз остимизга олинган ўйинчилар билан музокаралар ижобий якун топгудек бўлса, анча рақобатбардош жамоа шаклланади ва шунга умид қиламан.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»