
Фото: Getty Images
UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Конор Макгрегор 2020 йилнинг 18 январида октагонга қайтадиган бўлди.
Макгрегор UFC 246 жанг оқшомида Дональд Серронега қарши тўқнашувга розилик билдирган ва шартномага имзо чеккан.
UFC 246 мусобақаси 2020 йил 18 январь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Макгрегор UFC 229 мусобақасида Ҳабиб Нурмагомедовга мағлуб бўлганидан сўнг бирор марта ҳам бошқа жангда иштирок этмади.
Маълумот учун, Конор Макгрегор ММАъда 25 та жанг ўтказиб, уларнинг 21 тасида ғалаба қозонган. Тўртта жангда эса мағлуб бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар