
"Ливерпуль" устози Юрген Клопп Унаи Эмерининг "Арсенал"дан истеъфога чиқарилиши борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Унаи Эмерининг истеъфога чиқарилганини эшитиб очиғи ҳайрон қолдим, аммо футбол дунёси ўзи шундай. Мен у ерда нималар бўлганидан бехабарман, лекин клуб раҳбарлари натижалардан мамнун эмаслиги аниқ эди.
Унаи ажойиб мураббий. У буни бир неча маротаба турли лигаларда исботлаган. Унга энг яхши тилакларни тилаб қоламан.
Унинг ишини Фредди давом эттиради. Балким у бу имкониятдан фойдалана олар", - дейди Клопп. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар