14:30 / 30.11.2019
2 819

Бугун ОЧЛ мусобақасига йўлланма олган ва лигани тарк этадиган клуб номи маълум бўлади

Бугун ОЧЛ мусобақасига йўлланма олган ва лигани тарк этадиган клуб номи маълум бўлади
Бугун Суперлига жорий мавсумининг сўнгги 26-тур учрашувлари ўтказилади. Стадионлардаги еттита баҳсдан кейин чемпионат байроқлари расман туширилади.

Барча учрашувлар бир вақт 15:00да бошланиши режалаштирилган. Кўпчилик мухлисларнинг диққат-эътибори Тошкент, Қарши ва Бухородаги ўйинларга қаратилади.

“Миллий” стадионда “Бунёдкор” ва “Сўғдиёна” ОЧЛ йўлланмаси ва чемпионатнинг бронза медаллари учун кураш олиб боришади. Вадим Абрамов ва Улуғбек Бақоев шогирдлари ўртасидаги учрашув шиддатли ўтиши аниқ.

Бухоро ва Қаршида эса лигада қолиш учун кураш кечади. Жорий мавсумда ўз майдонида бор йўғи битта баҳсда ғалаба қозонган “Бухоро” жамоаси сўнгги турда АГМКга қарши саф тортади. Муҳсин Муҳаммадиев ва Миржалол Қосимов мураббийлигидаги клублар ўртасидаги учрашув Суперлигада қоладиган жамоани аниқлаб беради. “Динамо” Қаршидаги ўйинда очко олиш билан бирга АГМКнинг Бухородан муваффақият билан қайтишига ҳам умид қилишга мажбур. “Динамо”нинг тақдири энг аввало “Бухоро”нинг ўйинига боғлиқ. “Бухоро” ва “Динамо”да ҳозирда 21 очкодан мавжуд, ўзаро баҳсдаги устунлик эса бухороликлар томонда.

Шунингдек, Самвел Бабаян бошчилигидаги “Локомотив”нинг “Пахтакор”га қарши учрашуви ҳам турнир жадвали учун аҳамиятсиз бўлса-да, икки жамоа учун муҳим. Қолаверса, Қўқонда “водий дербиси”, Бекободда “Металлург” – “Сурхон”, Андижонда “Андижон” – “Қизилқум” учрашувлари ўтказилади.

Суперлига. 26-тур
30 ноябрь, шанба

“Андижон” - “Қизилқум”

Бош ҳакам: Виктор Серазитдинов

“Локомотив” - “Пахтакор”
Бош ҳакам: Элёр Турсунов

ТВ-трансляция: “Оилавий”
“Насаф” - “Динамо”
Бош ҳакам: Вадим Агишев

ТВ-трансляция: “Маҳалла”
“Бухоро” - АГМК
Бош ҳакам: Жасур Мухторов

ТВ-трансляция: “Дунё бўйлаб”
“Металлург” - “Сурхон”
Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов

“Қўқон-1912” - “Навбаҳор”
Бош ҳакам: Зокир Қодиров

“Бунёдкор” - “Сўғдиёна”
Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов
ТВ-трансляция: “Спорт”

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун ОЧЛ мусобақасига йўлланма олган ва лигани тарк этадиган клуб номи маълум бўлади