Coca Cola суперлигаси сўнги 26-тур “Насаф” – “Динамо” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
- Бугунги ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Биз бугун мухлисларимизни хурсанд эта олмадик. Бу беллашув нафақат Самарқанд жамоаси учун балки биз учун ҳам муҳим эди. Мавсумни 5-ўринда якунлашда бизда имконият бор эди. Буни йигитларга уқтирган эдим. Бугунги натижа учун йигитларга алоҳида “раҳмат” айтмоқчиман. Футболчиларимдан бу даражадаги футболни умуман кутмаган эдим. Ечиниш хонасида ҳам улар билан жиддий гаплашиб олдик. Агар улар футболда ўсмоқчи бўлишса ҳаракат қилишлари керак. Бугун кўрсатган ўйинимиз мағлубиятга лойиқ эди. Бугун биз ҳужум чизиғисиз ўйнагандек бўлдик. Бутун мавсум мобайнида бизни қўллаб турган мухлисларга алоҳида раҳмат айтмоқчиман.
- “Динамо” жамоаси бугун тартибли ўйин эвазига ғалаба қозонди. Жамоага Тачмурод Агамуродов келгандан сўнг “Динамо” тартибли футбол намойиш эта бошлади. Улар тартибли ҳаракат қилганлари учун биз деярли вазият ярата олмадик. Бугун кўпроқ самарқандликларнинг ғалабасига биз сабабчи бўлдик. Футболчиларимиз бугун суст ҳаракат қилишди. Ёш жамоамиз ғалаба қозониб мавсумни 5-ўринда тугатса бу биз учун ажойиб натижа бўларди. Биз бугун аламли мағлубиятга учрадик, буни ўзимиз ҳам тушуниб турибмиз.
- “Навбаҳор” жамоасидан футболчиларимизга жиддий таклифлар бўлди. Бундан ташқари “Пахтакор” жамоасидан ҳам қизиқишлар бор. Лекин буларни барчасини амалга ошиш-ошмаслигини вақт кўрсатади. Бу ҳақида раҳбарият билан муҳокама қиламиз. Ўйлайманки, бу футболчиларни клуб осонликча қўйиб юбормайди. Ёш футболчиларимиз ўсаяпти, уларга таклифлар бўлиши табиий.
- Янги ҳомий ҳақида гап бўлди (Enter-engineering). Бу ишлар амалга ошса клубимиз жиддий ўзгаришлар қилиши керак бўлади. Бизга савияли футболчилар зарур бўлади. Бу ҳақида раҳбариятга ҳам айтамиз. Чунки ҳар бир ўйинда мукаммал ҳаракат қилиш учун яхши таркибга эга бўлиш керак. Ўзларингиз гувоҳи бўлдинглар, ёш жамоа билан мавсум давомида барқарор ўйнамадик. Қайсидир беллашувларда яхши ҳаракат қилдик, қайсидирларида эса аксинча. Мана бугунги баҳсда ҳам футболчиларнинг руҳий тарафдан кучсизлиги таблода ўз натижасини акс эттирди. Ўйлайманки янги мавсумда ҳаммаси бошқача бўлади. Жамоа олдига катта мақсадлар қўяди. Чунки бизнинг мухлисларимиз жамоа юқори ўринларга курашиб, халқаро турнирларда иштирок этишига ўрганишган.
Манба: fcnasaf.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»