2 632
Вазифа бажарилмади, "Динамо" Суперлигадан тушиб кетди. Тачмурод Агамуродов бунга нима дейди?
“Насаф” – “Динамо” (1:2) учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Тачмурод Агамуродов журналистлар саволларига жавоб берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Бугун томошабинларга ёқадиган шиддатли ўйин гувоҳи бўлдик. Йигитларга раҳмат, футболчиларимиз майдонда бор куч ва имкониятларини ишга солишди. Биз ўз вазифамизни жуда яхши тушуниб тургандик ва жамоа кўрсатмаларни аниқ бажариб, керакли натижага эришди. Қаршидаги баҳс биз учун чемпионатдаги энг жавобгарлиги катта ўйин эди. Шогирдларим муҳим баҳсда ўзларини кўрсата олишди. Футболчиларимиздан миннатдорман. Афсуски, барчаси аламли тугади.
Тўғри, ҳозирда нега аввалроқ уйғонишмади, олдинроқ яхши ўйин кўрсатиш керак эди, қабилидаги гаплар янграши мумкин. Аммо, футбол шуниси билан ҳам қизиқки, аксарият футболчилар учун фаолиятидаги энг муҳим баҳс қачон бўлишини ҳеч ким билмайди. Биз учун бу чемпионатдаги энг муҳим ўйинга айланганди. Афсуски, футболчиларимиз кучли клуб устидан ҳаққоний курашлар остида кечган баҳсда ҳақли ғалабага эришишганди, - деди мураббий. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»