15:11 / 01.12.2019
2 740

Суперлига-2019 якунланди. «Андижон»да ғалаба, «водий дербиси»да кучлар тенг келди

Суперлига-2019 якунланди. «Андижон»да ғалаба, «водий дербиси»да кучлар тенг келди
Суперлига якуний 26-тури доирасида кеча водийда қуюқ туман туфайли қолдирилган икки учрашув билан Ўзбекистон миллий чемпионат баҳсларига якун ясалди.

“Андижон” – “Қизилқум” учрашуви 52-дақиқадан бошлаб давом эттирилди. Ўйиннинг 75-дақиқасида Абдуллоҳ Олимов томонидан киритилган гол Александр Хомяков жамоасига ғалаба келтирди ва водий клуби 28 очко билан мавсумни 10-ўринда якунлади.

Қўқондаги баҳс эса иккинчи бўлимдан давом эттирилди. Ўйин якунигача икки жамоа ҳам ғалабани илиб кетиш илинжида тўп сурган бўлса-да, якунда “водий дербиси” муроса йўли билан тугади. Натижада “Навбаҳор” мавсумни 9-ўринда, “Қўқон-1912” эса 11-ўринда якунлади.

Суперлига-2019 якунларига кўра, “Динамо” жамоаси “Бухоро” ва “Қизилқум” билан бир хил очко тўплаб, голлар нисбатига кўра Навоий жамоасидан яхшироқ натижа қайд этган бўлса-да, регламентга биноан, ўзаро ўйинлардаги ҳисоб бўйича 14-ўринга тушиб, Суперлигани тарк этади.

Суперлига. 26-тур
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 1:1
Голлар:
Суҳроб Бердиев (18) - Азиз Турғунбоев (20).
“Қўқон-1912”: Музаффар Абдуллаев, Жамшид Ҳасанов (Ҳамидулло Абдуҳамидов, 89), Қувондиқ Рўзиев (Ҳожимат Эркинов, 46), Ойбек Рустамов, Жаҳонгир Аҳмадов, Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов, Шаҳбоз Эркинов (Отабек Ҳайдаров, 46), Александр Мерзляков, Жасур Ёқубов, Мурод Холмуҳаммедов.
“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Шаҳзод Шайманов (Комил Тожиддинов, 46), Иван Соловьев (Шерзод Ҳакимов, 79), Азиз Турғунбоев, Александр Касьян (Аюбхон Нўъмонов, 63), Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Ғиёс Комилов, Аббос Ғуломов, Амирбек Жўрабоев.
Четлатиш: Амирбек Жўрабоев (68, “Навбаҳор”)

“Андижон” - “Қизилқум” - 1:0
Гол:
Абдуллоҳ Олимов 75.
“Андижон”: Акмал Ортиқов, Бобур Акбаров, Ильдар Маматказин, Хушнуд Авилов, Фарҳод Мираҳматов, Фарҳод Бекмуратов, Дилшод Раҳматуллаев (Абдуллоҳ Олимов, 52), Қаҳрамон Баҳодиров, Абдураҳмон Абдулҳақов (Сардор Азимов, 69), Рўзимбой Аҳмедов, Шаҳзодбек Убайдуллаев.
“Қизилқум”: Артём Макосин, Акмал Рустамов, Алишер Саноев, Файзулла Қамбаров, Стивен Лустица (Суннатилла Абдуллажонов, 69), Муҳсин Убайдуллаев, Азизбек Усмонов, Руслан Маргиев, Воҳид Шодиев, Мате Ватсадзе, Достон Ибрагимов.+

Суперлига-2019 якуний турнир жадвали:

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига-2019 якунланди. «Андижон»да ғалаба, «водий дербиси»да кучлар тенг келди