date
views 2 246

ВХЛ. Тошкентнинг "Ҳумо" клуби "Дизел"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

ВХЛ. Тошкентнинг "Ҳумо" клуби "Дизел"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бугун Олий Хоккей Лигаси (ВХЛ) мунтазам чемпионатида навбатдаги беллашувлар бўлиб ўтмоқда.
Тошкентнинг "Ҳумо" клуби ўз майдонида Пензанинг "Дизель" жамоасини қабул қилди ва 7:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Мезбонлар сафида шайбаларни Платон Попов (дубл), Артём Воронин (дубл), Иван Яценко (дубл) ва Андрей Смирновлар киритди. Бунга эса Владислав Барулин бир бор жавоб қайтарди.

Эслатиб ўтамиз, сафарда кечган баҳсда Евгений Попихин шогирдлари 1:7 ҳисобида рақибга имкониятни бой берган эдилар.
Маълумот учун, тошкентликлар ҳисобида 32, меҳмонлар ҳисобида эса 31 очко мавжуд ва улар турнир жадвалида мос равишда 7 ҳамда 8-ўринларни эгаллаб туришибди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ВХЛ. Тошкентнинг "Ҳумо" клуби "Дизел"ни йирик ҳисобда мағлуб этди