«Барселона» ва Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси олтинчи бор «Олтин тўп»ни қўлга киритгандан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен биринчи бор «Олтин тўп»ни олишга ака-укаларим билан 22 ёшимда Парижга келганимни эслайман. Ўн йил аввал ҳам ҳозиргидай ҳис эди. Мен бу ерда рафиқам, уч ўғлим, акам ва жияним биланман.
Шу вақтгача орзу қилишни, ўсишни, кундан кунга яхшиланишни ва футболдан завқланишни тўхтатмадим.
Неча ёшда эканлигимни биламан, кетиш вақти яқинлашмоқда ва бу жуда қийин. Ҳали олдимда бир неча йил турган бўлса ҳам, вақт ўтиб кетаётгандек туюлади. Ҳаммаси жуда тез содир бўлади. Футболдан, оиламдан, рақибларимдан ва ҳаётимдан завқ олишда давом этаман», – деб 32 ёшли аргентиналикнинг сўзларини келтиради Маrca.
«Олтин тўп»нинг 6 карра соҳиби яна бир бор Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш ҳамда Америка Кубогида зафар қучиш истагини билдирган.
«Мен ҳамиша шахсий совринлар ўрнига Чемпионлар лигасида ёки Америка Кубогида ғолиб бўлишни афзал кўришим ҳақида гапириб келганман. Мен ҳозир 32 ёшдаман. Барчаси ўзимни қандай ҳис қилишимга боғлиқ. Бугун мен ҳар доимгидан кўра тетикман», деган футболчи.
Лионель Месси бунга қадар 2009, 2010, 2011, 2012 ва 2015 йилларда ҳам Европада йилнинг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланганди. Энди у бу борада бешта совринга эга бўлган «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ортда қолдирмоқда.
«Олтин тўп» учун овоз бериш натижаларига кўра аргентиналик футболчи 686 балл тўплаган, у асосий рақиби, «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржийл ван Дейкдан атиги 7 баллик фарқ билан устун келган. Учинчи ўринни 476 балл билан Криштиану Роналду банд этган. Кучли бешликдан «Ливерпуль»нинг яна икки футболчиси ўрин олган - Садио Мане (347 балл) ва Муҳаммад Салоҳ (178 балл). “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»