Орадан 20 йил ўтгач Халқаро қиличбозлик федерациясининг Конгресси ўз пойтахтига қайтди. Швейцариянинг Лозанна шаҳрида дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакат вакилларидан 300 делегат иштирок этган Халқаро қиличбозлик федерациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда МОҚ президенти, Марказий Осиё ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби Гулнора Саидова ҳам иштирок этди.
Конгрессда Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ҳам қатнашиб, тадбир иштирокчиларини самимий қутлаб ўтди. ХОҚ президенти қиличбозликнинг барча 12 йўналишини ҳам Олимпия ўйинлари дастурига киришида улкан хисса қўшган жаноб Алишер Усмоновни ХОҚнинг махсус совғаси билан тақдирлади.
Конгресс доирасида йил якунлари бўйича ҳам қатор номинациялар бўйича тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, қуйидаги йўналишда совринлар топширилди:
“Fair Play Trophy”: Сабля бўйича Венгрия терма жамоаси вакиллари Тамаш Дечи, Чанад Гемеси, Андраш Сатмари, Арон Сцилагьи ва франциялик Боладе Апитига.
Катталар ва ёшлар ўртасида рейтинг ғолиблари:
Шпага. Катталар ўртасида жамоавий: Россия (аёллар ва эркаклар). Яккалик: Ман Вай Вивиан Конг (Гонгконг) ва Казуясу Минобе (Япония).
Ёшлар ўртасида: Россия (аёллар) ва Венгрия (эркаклар). Яккалик: Федерика Изола ва Давиде Ди Вероли (иккаласи ҳам Италия).
Рапира. Катталар ўртасида жамоавий: Россия (аёллар) ва АҚШ (эркаклар). Яккалик: Инна Дериглазова (Россия) ва Алессио Фокони (Италия).
Ёшлар ўртасида: Италия (аёллар) ва Россия (эркаклар). Яккалик: Мартина Фаваретто (Италия) ва Моҳаммед Ҳамза (Миср).
Сабля. Катталар ўртасида жамоавий: Франция (аёллар) ва Корея Республикаси (эркаклар). Яккалик: Ольга Харлан (Украина) ва Сангхук Ох (Корея Республикаси).
Ёшлар ўртасида: Германия (аёллар) ва Италия (эркаклар). Яккалик: Йоана Илиева (Болгария) ва Лоренцо Рома (Италия).
Миллатлар Гран-приси: Россия ва Италия.
Шунингдек, мазкур Конгресс давомида Кабо-Верде, Кения, Оман ва Папуа-Янги Гвинея каби мамлакатлар Халқаро қиличбозлик федерацияси аъзо бўлишди. Шу тариқа халқаро ташкилотга аъзо мамлакатлар сони 157 тага етди.
Конгрессда халқаро федерациянинг ортда қолган вақт мобайнида олиб борган ишлари, жорий йил бўйича молиявий ҳисобити ва келаси йил учун ажратилган бюджети тўғрисида ҳисобот тингланди. Шунингдек, 2021 йил катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлиги учун ўтказилган овоз беришда Миср мамлакати номзоди маъқулланди. Қолаверса, 2020-2024 йиллар оралиғидаги халқаро мусобақаларда жаҳон ва Олимпиада чемпионларининг баҳсларда ажралиб туриши учун уларнинг спорт кийимига исм-фамилиясини қизил ва олтин рангларда ёздириб қўйиш бўйича қарор қабул қилинди.
Манба: olympic.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»