10:28 / 04.12.2019
2 377

"Бунёдкор" сафини икки футболчи тарк этди

"Бунёдкор" сафини икки футболчи тарк этди
Ярим мавсум давомида «Бунёдкор» шарафини ҳимоя қилган украиналик Евгений Чумак ҳамда россиялик Дмитрий Островский «қалдирғочлар»ни тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Клуб раҳбарияти легионерлар билан учрашди. Ўзаро суҳбатдан сўнг футболчилар жамоа билан дўстона кайфиятда хайрлашди. Айтиш керак, «Бунёдкор» ҳар иккала легионерга ҳам шартномада кўрсатилган ойлик-маошларни тўлаб берди. Яъни, клубнинг футболчилар олдида қарзи йўқ.

Евгений Чумак: - Очиғи, шундай шароитга эга клубда тўп сурганимдан хурсандман. Академия, майдонлар, асосий стадион – тўғриси, илк бор кўрганимда шок ҳолатига тушган эдим. «Бунёдкор»ни Чемпионлар Лигасининг саралаш босқичига йўл олгани билан табриклайман! Жамоа гуруҳ босқичига чиқиши тилакдошиман!

Дмитрий Островский: - Аввало клубда ишлаётган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман, хусусан мураббийлар штабига. Улар билан яхши даврларни ўтказдим. «Бунёдкор»да мураббийлардан тортиб, шифокору, уқаловчиларгача ҳамма ўзининг ишини устаси экан. Шунинг учун бу ерда ўтказган вақтимга ачинмайман. Раҳбарият ойлик-маошларимизни бериб, биз билан ҳисоб-китоб қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бунёдкор" сафини икки футболчи тарк этди