
БАА футбол ассоциацияси голландиялик мураббий билан тузилган шартнома бекор қилинганини маълум қилди.
Бунга сабаб Кўрфаз Кубогида иштирок этган БАА терма жамоасининг Қувайт билан кечган баҳсда 2:4 ҳисобида имкониятни бой бергани бўлди. Мана шу ўйиндан 24 соат ўтиб ассоциация раҳбарияти Берт ван Марвейкни истеъфога чиқарди.
Голландиялик мураббий қўл остида терма жамоа ўзини кўрсата олмади. ЖЧ-2022 саралаш баҳсларида ҳам амирлик футболчилари илиқ таассурот қолдиришмаяпти. БАА Кўрфаз Кубогида фақат битта ютуққа эришди. Шунингдек, Ироқ ва Қатарга имкониятни бой берди. ЖЧ саралаш ўйинларида эса жамоа сафарда Таиланд ва Вьетнамдан ҳам мағлубиятга учради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар