"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуринью АПЛнинг 15-турида "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубиятдан (1:2) сўнг матбуот анжуманида иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдирди.
"Дастлабки 30 дақиқа яхши ўйнай олмадик, кейин жамоа ўзига келгандек кўринди. Аммо илк 30 дақиқада МЮ агрессив ўйин кўрсатди ва ғалабага муносиб эди. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида мухлисларидан фойдаланишини билардик. Улар таркибида ёш йигитлар кўп ва рақиб тезкор ўйин кўрсатиб, прессинг уюштиришини кутгандим. Бу ҳақида йигитларга айтдим, аммо улар гапимга жиддий эътибор қаратишмади.
"Тоттенхэм" агрессивроқ бўлишини хоҳлагандим. Биз курашларда кўпроқ ютишимиз, баҳсларнинг стартида тезкор ўйин кўрсатишимиз керак.
Бугун биз ҳис қилган нарсани рақиблар бизга қарши баҳсда сезиши лозим. Бизга қарши ўйнаётган жамоаларни вазият оғирлигини ҳис қилишга мажбурлаш керак. Бугун активдан кўра кўпроқ пассив бўлдик", - дейди Моуринью. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»