Саудия Арабистони "Кўрфаз Кубоги" финалига чиқди

Саудия Арабистони "Кўрфаз Кубоги" финалига чиқди
Қатарда бўлиб ўтаётган "Кўрфаз Кубоги" мусобақасининг финалчилари маълум бўлди. ЖЧ-2022 саралашдаги рақибимиз Саудия Арабистони ярим финалда Қатарни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб финалга йўл олди. Учрашувдаги ягона гол Абдулла Ал Ҳамдан томонидан киритилди.

Иккинчи ярим финал Ироқ ва Баҳрайн ўртасида кечиб, бунда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Шундан сўнг навбат пенальтилар сериясига берилди ва Баҳрайн терма жамоаси 5:3 ҳисобида зафар қучди. 8 декабрь куни бўлиб ўтадиган финал ўйинида Саудия Арабистони Баҳрайнга қарши баҳс олиб боради.

Манба: championat.asia
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар