Фото: Nick Potts/PA via AP
Британиялик боксчи Энтони Жошуа америкалик Энди Руисга қарши жангда аввал унга бой берган 3 та чемпионлик камарини қайтариб олишга муваффақ бўлди. Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд яқинидаги Ад-Дириёда ўтган бокс жанги Жошуанинг очколар бўйича ғалабаси билан якунланди.
3 ҳакамдан барчаси ғалабани британиялик боксчига берган: 118:110, 119:109, 118:110.
Жошуа ўта оғир вазндаги WBA, WBO ва IBF чемпионлик камарларини қайтариб олди. Ушбу жанг икки боксчи ўртасидаги иккинчи жанг ҳисобланиб, июнда ўтган биринчи жангла Руис 7-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонганди.
Британиялик боксчи илк чемпионлик камарини 2016 йилда қўлга киритиб, шундан кейин IBF камарини 6 марта, WBA камарини 3 марта ва WBO камарини бир марта ҳимоялай олган.
Эндиликда 30 ёшли Жошуанинг ҳисобида 23 та ғалаба ва бир мағлубият, унинг тенгқури Руисда эса 33 та ғалаба ва 2 та мағлубият бор.
Айни вақтда ўта оғир вазн тоифасидаги 4 та энг нуфузли версиядан бири - WBC камарига америкалик Деонтей Уайлдер эгалик қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»