11:59 / 09.12.2019
2 970

Бахтиёр Ашурматов яна Суперлига клубига бош мураббий бўлди

Бахтиёр Ашурматов яна Суперлига клубига бош мураббий бўлди
Бахтиёр Ашурматов «Қўқон-1912» жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

У бу лавозимда якунланган мавсум ўртасида вақтинча бош мураббий этиб тайинланган Азиз Тўхтабоев ўрнида иш бошлайди.

«Янги мавсумга жиддий тарзда тайёрланишни мақсад қилган «Қўқон-1912» жамоасига бугун янги бош мураббий тайинланди. Жамоа раҳбарияти ўзаро музокаралардан сўнг яна бир Қўқон фарзанди, ўзбек футболининг яқин ўтмишдаги ёрқин юлдузларидан бири Бахтиёр Аъзамович Ашурматовни «Қўқон-1912» жамоаси бош мураббийи этиб тайинлади», дейилади хабарда.

Бугун жамоа офисида «Қўқон-1912» клуби президенти Бахтиёржон Толипов ҳамда Бахтиёр Ашурматов ўзаро шартномага имзо чеккан.

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Ашурматов 2018 йил ёзида Олмалиқнинг ОКМК клубига бош мураббий бўлган ва клубни Ўзбекистон кубоги ғолиблиги сари бошлаб борган эди. Шундан сўнг ўтган йил декабрида «Бухоро» бош мураббийи қилиб тайинланган ва июль ойи бошида қониқарсиз натижалар туфайли ишдан бўшатилган эди.

Кейинроқ, 2019 йил июнида «Сурхон» бош мураббийи этиб тайинланган ушбу мутахассис бир ой ишламасдан истеъфога чиқарилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бахтиёр Ашурматов яна Суперлига клубига бош мураббий бўлди