Франция клуби вакили Элдор Шомуродовнинг ўйинини кузатди

  • 09 декабрь 2019, 13:59
  • 1 175
  • Спорт
  • Франция клуби вакили Элдор Шомуродовнинг ўйинини кузатди
    Француз клуби «Ростов» ҳамда Ўзбекистон миллий жамоаси форварди Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда «Betting Insider» мухбирига «Ростов» клубидаги ишончли манба хабар берган деб ёзади Kun.uz.

    «Лион» клуби вакиллари 8 декабрь куни Москвада бўлиб, Россия Премьер-лигаси 19-тури доирасидаги «Спартак» - «Ростов» (1:4) учрашувини стадионда туриб кузатишди.
    Шомуродовга Испаниянинг «Севилья» клубидан ҳам қизиқиш мавжуд.

    Шомуродов ҳозиргача чемпионатда 10та гол ва 5та голли узатмани амалга оширди. Хусусан, «Спартак»га қарши баҳсда Элдор жамоасининг иккита голига ҳаммуаллифлик қилди. Ушбу ҳужумчи 2019 йилда Ўзбекистон миллий жамоасида жами 10та гол урган.

    2017 йилдан буён «Ростов» шарафини ҳимоя қилаётган Элдор Шомуродовнинг трансфер баҳоси Transfermarkt’га кўра, 2,5 миллион еврони ташкил этади.

    » » Франция клуби вакили Элдор Шомуродовнинг ўйинини кузатди