17:06 / 09.12.2019
3 546

Россия 4 йилга Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларидан четлатилди

Россия 4 йилга Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларидан четлатилди
Фото: EPA
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ижроия қўмитаси Россияни тўрт йилга йирик халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, буларга - Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатлари киради. Шунингдек, Россия Федерацияси давлат хизматчиларининг халқаро спорт тадбирларига бориши тақиқланди.

Хабарда айтилишича, WADA Россия давлат хизматлари ва Россия олимпия қўмитаси ҳамда Россия паралимпия қўмитаси раҳбариятига шундай тақиқ жорий этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик спортчилар 4 йилга йирик халқаро мусобақалардан четлатилиши мумкин экани хабар қилинганди.

Бунга Россия томонидан навбатдаги допинг қоидабузарликларига йўл қўйилиши сабаб бўлди. Гап Москва аксилдопинг лабораторияси маълумотлари сохталаштирилиши ҳақида бормоқда.

Россиялик спортчилар Токиодаги 2020 йилги Олимпиадада иштирок этишга қўйилади, бироқ 2018 йил Пёнгчангда бўлиб ўтган қишки Олимпиададаги каби нейтрал мақомда иштирок этадилар. Россия байроғи тақиқ остида бўлади, ғолиб бўлган спортчилар шарафига Россия мадҳияси янграмайди.

Бундай чоралар нафақат Олимпия ўйинлари, балки Паралимпия ўйинлари, ўсмирлар Олимпиадаси, жаҳон чемпионатларига ҳам тааллуқли бўлади. Бу мусобақаларнинг расмий тадбирларида Россиянинг расмий шахслари иштирок эта олмайди. Шунингдек, россияликлар турли қўмиталар ва кенгашлар таркибига киришига рухсат берилмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Россия 4 йилга Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларидан четлатилди