22:54 / 10.12.2019
2 734

Ўзбекистонлик ММА жангчиси халқаро мусобақада ғалаба қозонди

Ўзбекистонлик ММА жангчиси халқаро мусобақада ғалаба қозонди
Шу йилнинг 8 декабь куни «Новосибирск Колизейи»да (Бу ердаги давлат цирки аренасини шундай аташади) Hall of Fame ММА Лигаси мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган ҳамюртимиз Жаҳонгир Ҳусанов ўз вазни бўйича барча рақибларини мағлубиятга учратди ва мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Ушбу ғалаба Жаҳонгир Ҳусанов учун биринчиси эмас. У илгари муайтай ва кикбоксинг спорт турлари бўйича халқаро мусобақалар ва Осиё чемпионатларида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган эди.

Ҳусанов ММА жангчиси ва ММА бўйича мамлакатимизнинг энг зўр мураббийи Мансур (Мангуст) Тўғизбоевнинг шогирди ҳисобланади. У ўтган йили Қирғизистонда ўтказилган ММА бўйича нуфузли мусобақада ҳам ғалаба қозонган эди.

Ғалабадан сўнг Жаҳонгир Ҳусанов ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

«Қийин бўлса-да, ғалаба қозонганимдан хурсандман. Биринчи навбатда, ММА ривожига қўшаётган улкан ҳиссаси учун президентимиз Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдираман. Яратилган шароитлар туфайли ёшларимизда ўз имкониятларини кўрсатмоқдалар.

Шунингдек, ММА федерацияси президенти Отабек Умаровга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бизда халқаро мусобақаларда муносиб иштирок эта оладиган, рақобатлаша оладиган жангчи ёшлар кўп.
Менга ишонган ва қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат!
», — деб ёзди спортчи ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик ММА жангчиси халқаро мусобақада ғалаба қозонди