date
views 3 086

«Бунёдкор» футболчиси Озарбайжон клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади

«Бунёдкор» футболчиси Озарбайжон клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади
Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби яримҳимоячиси Шоҳруҳ Гадоев фаолиятини Озарбайжон чемпионатида давом эттиради, дея хабар бермоқда Кun.uz нашри.

«Кешла» жамоаси қишки трансферлар кампаниясини бошлади. Тарлан Ахмедов мураббийлигидаги клубнинг дастлабки янги футболчиси ўзбекистонлик футболчи Шоҳруҳ Гадоев бўлди. 27 ёшли футболчи яримҳимоянинг икки қанотида ҳам тўп суради, миллий жамоаси сафида 12 ўйинда битта голга муаллифлик қилган. Гадоев сўнгги клуби «Бунёдкор» сафида ҳам 10 ўйинда битта гол киритган. «Бунёдкор»гача эса Шоҳруҳ бир йил давомида Жанубий Кореянинг «Тэджон Ситизен» клубида тўп сурган. Ўзбекистонлик футболчи «Кешла» билан 1,5 йиллик шартнома имзолади» - дейилади хабарда.

Маълумот учун, «Кешла» клуби Озарбайжон Премьер-лигасининг 2019/20 йилги мавсуми биринчи қисмини 8 жамоа орасида 3-ўринда якунлади.
Эслатиб ўтамиз, Бокунинг «Кешла» (собиқ «Интер») жамоасида 2018 йилги мавсумда яна бир ҳамюртимиз Баҳодир Насимов тўп сурган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Бунёдкор» футболчиси Озарбайжон клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади