
"Локомотив" раҳбарияти асосий жамоага кўпчиликка яхши таниш бўлган Андрей Фёдоровни бош мураббий этиб тайинлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бериб ўтди. Унга ёрдам берадиган мураббийлар штаби клуб томонидан расман эълон қилинади.
Маълумки, ушбу мавсум якунига этгач Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби Хитой клубидан тушган таклиф туфайли "Локомотив"ни тарк этишди.
Бу орада клуб раҳбарияти бир нечта мураббийлар билан музокара олиб бориб якунда Андрей Фёдоров вариантига тўхталди. "Темирйўлчилар" 2019 йилги футбол мавсумини айнан Андрей Виталевич қўл остида бошлаб дастлаб Ўзбекистон Суперкубогида ғолибликни қўлга киритишди, шунингдек Осиё чемпионлар лигасидаги гуруҳ ўйинларини тўлиқ Фёдоров қўл остида ўтказишди.
Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Динамо" билан ўйинда мағлубиятга учрагач, Фёдоров истеъфога чиқарилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар