Элдор Шомуродов Ўзбекистонда тақдирланди

Элдор Шомуродов Ўзбекистонда тақдирланди
Бугун Ёшлар Иттифоқи томонидан ташкил этилган янги "Таҳсин" мукофотининг тақдирлаш маросими ўтказилмоқда. Маросимда спортчиларга ҳам мукофотлар топшириляпти.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ва оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони Кумуш Файзуллаева спорт соҳасида мамлакат нуфузини кўтаришда қўшаётган ҳиссаси учун "Таҳсин" мукофоти билан тақдирланишди. Совринни Мирзахаким Тўхтамирзаев ва Оксана Чусовитина топширишди.

Маълумот ўрнида, ушбу маросимда турли соҳа вакиллари мукофотланмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар