Баҳодир Насимов: «Жанубий Кореяга қарши ўйин худди финал ўйинидек бўлади» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Баҳодир Насимов: «Жанубий Кореяга қарши ўйин худди финал ўйинидек бўлади»

Спорт 21-01-2015, 14:10 961
Баҳодир Насимов: «Жанубий Кореяга қарши ўйин худди финал ўйинидек бўлади»

Жанубий Корея ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўйинидан олдин бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов иштирок этди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Жанубий Корея жидди рақиб экани ва уларга қарши ўйин финал ўйинидек бўлишини айтиб ўтди.

«Терма жамоа мураббийи айтганидек эртанги ўйин биз учун жуда муҳим ҳисобланади. Ушбу ўйин биз учун худди финалдек бўлади. Яхши ўйнаб, насиб қилса мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз», - дейди терма жамоа ҳужумчиси.

«Айни дамда ўйиндан бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйлаётганим йўқ. Мақсадимиз терма жамоа билан Жанубий Кореяга қарши ўйинда ғалаба қозониш», - дейди Насимов.

Манба: www.Stadion.uz


Теглар: afcasiancup

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.