Йил боксчиси ва ўн йилликнинг боксчиси мукофотларига номзодлар эълон қилинди

  • 19 декабрь 2019, 16:32
  • 912
  • Спорт
  • Йил боксчиси ва ўн йилликнинг боксчиси мукофотларига номзодлар эълон қилинди
    Америка журналистлар ассоциацияси (BWAA) томонидан ҳар йили тақдим этиладиган мукофотларга номзодлар эълон қилинди.
    Сўнгги 10 йилликнинг энг яхши боксчиси мукофотига Сауль Альварес, Мэнни Пакьяо, Владимир Кличко, кичик-Флойд Мэйвезер ва Андре Уорд номзодлари қўйилди.

    Ушбу соврин учинчи маротаба ўз эгасини топади. Бунгача, кичик-Рой Жонс ва Мэнни Пакьяо бу мукофотга сазовор бўлган.
    Йилнинг энг яхши боксчиси учун Сауль Альварес, Мэнни Пакьяо, Наойя Инуэ, Эррол Спенс Джош Тейлор номзодлик қилишмоқда.

    Йилнинг энг яхши жанги учун Сергей Деревянченко – Геннадий Головкин, Наоя Иноуэ – Нонито Донэйр, Мэнни Пакьяо – Кит Турман, Энди Руис – Энтони Жошуа, Эррол Спенс – Шон Портер ва Джош Тэйлор – Режис Прогрейс жуфтликлари давогарлик қилишмоқда.

    Маълумот учун, ғолиблар 17 январь куни аниқланади.

    » » Йил боксчиси ва ўн йилликнинг боксчиси мукофотларига номзодлар эълон қилинди